Бу ҳақда Википедия ҳамасосчиси Ларри Сэнгер маълум қилди
"Berliner Zeitung" нашрига берган интервюсида Сэнгер Википедия материаллари кўплаб йиллар давомида ҳукуматлар, корпорациялар ва бошқа таъсирли тузилмалар манфаатларига мос тарзда таҳрирлаб келинганини таъкидлади.
"Турли хил далиллар ёрдамида бизга факт сифатида маълум бўлган нарса шуки, МРБ аллақачон Википедияни таҳрир қилган", — деди Сэнгер.
Унинг фикрича, платформа ўзининг дастлабки бетараф нуқтаи назар тамойилидан чекинган ва сўл-либерал оғишга эга бўлиб қолган.
Сангернинг қўшимча қилишича, мақолалар мазмунига молиявий ёки бошқа дастаклар орқали таъсир кўрсатиш кўп йиллардан бери давом этмоқда. Унинг таъкидлашича, бу таъсирнинг ҳақиқий кўлами номаълумлигича қолмоқда.