Ҳодиса ҳақида Mannheimer Morgen газетаси гувоҳларга таяниб хабар берди. Нашр маълумотларига кўра, камида бир киши ҳалок бўлган, бир неча киши жароҳатланган. DPA агентлиги ҳам ушбу хабарни тасдиқлади.
"Германия полицияси шаҳар ҳудудида махсус операция олиб борилаётганини маълум қилди, бироқ унинг тафсилотларини очиқламади", деб ёзмоқда Reuters.
Агентлик маълумотларига кўра, ҳодиса Германиянинг турли шаҳарларида карнаваллар мавсуми доирасидаги парадлар бўлиб ўтаётган пайтда содир бўлган.