Бугун 3 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

"Манчестер Юнайтед" юлдузи қишда Саудияга йўл олиши мумкин

"Манчестер Юнайтед" юлдузи қишда Саудияга йўл олиши мумкин

Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби "Манчестер Юнайтед" сардори Бруну Фернандешни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

TuttoMercatoWeb нашрининг хабар беришича, саудияликлар январь ойида португалиялик ярим ҳимоячи учун расмий таклиф билан чиқиши мумкин. Эҳтимолий трансфер қиймати 55 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

31 ёшли футболчининг "Манчестер Юнайтед" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Бироқ ҳозирда уни узайтириш бўйича музокаралар тўхтатилган.

Бруну Фернандеш 2020 йилда "Спортинг"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган. Португалиялик футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 12 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 1 та голли узатма қайд этди.

Киритилди: Бугун 19:05. Ўқилди: 175 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!