"Манчестер Юнайтед" вингери Алехандро Гарначо Чемпионлар Лигаси ярим финалидан ўрин олган "Барселона" - "Интер" учрашувидан сўнг Ламин Ямални мақтади.
Учрашув 3:3 ҳисобида якунланди. 17 ёшли Ямал гол урди ва ўз ўйини билан бутун дунё бўйлаб кўплаб одамларни, жумладан, бошқа жамоалар ўйинчилари, экспертлар, мураббийлар ва бошқаларни ҳайратда қолдирди.
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Гарначо ҳам четда қолмади: "Дунёнинг энг яхши футболчиси," - деб изоҳ берди аргентиналик испаниялик юлдузнинг ижтимоий тармоқлардаги постига.