Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

"Манчестер Юнайтед" Дибала билан шартнома имзолашга тайёр

"Манчестер Юнайтед" Дибала билан шартнома имзолашга тайёр

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячи Пауло Дибаланинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда.

Олдинроқ аргентиналик футболчи деярли "Интер" футболчисига айлангани, бироқ келишув ҳали якунланмагани ҳақида хабар берилганди.

Ўз навбатида, Криштиану Роналдунинг кетиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганидан сўнг, "МЮ" португалиялик футболчига ўринбосар излай бошлади ва ҳозирда эркин агент бўлган Пауло Дибалага эътибор қаратди.

Айни дамда инглиз клуби раҳбарияти футболчининг агенти билан музокаралар олиб бормоқда, деб хабар бермоқда Sky Italia.

Ўтган мавсумда Дибала А Серияда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди.

Киритилди: 18:58 06.07.2022. Ўқилди: 2675 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!