Бугун 13 март, 2026 йил, жума

O'ZB

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийни ишдан ҳайдаб ҳам аутсайдерни мағлуб эта олмади

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийни ишдан ҳайдаб ҳам аутсайдерни мағлуб эта олмади

Англия Премьер-лигаси 21-туридан ўрин олган "Бёрнли" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви якунига етди. Баҳс 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди.

Учрашувда ҳисобни Эйден Хевен очди. Меҳмонлар ҳимоячиси 13-дақиқада ўз дарвозасини ишғол қилди. Иккинчи бўлимнинг 50-дақиқасида "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Беньямин Шешко ҳисобни тенглаштирган бўлса, орадан 10 дақиқа ўтиб словениялик форвард дублни расмийлаштирди. 66-дақиқада мезбонлар футболчиси Жейдон Энтони ҳисобни тенглаштирди.

"Манчестер Юнайтед" айни дамда очколарини 32 тага етказиб, Англия чемпионати турнир жадвалида олтинчи ўринда бормоқда. "Бёрнли" эса 19-поғонада бормоқда, жамоа ҳисобида 13 очко мавжуд.

Бёрнли - Манчестер Юнайтед - 2:2

Голлар: Хевен, 13 - ўз дарвозасига (1:0). Шешко, 50 (1:1). Шешко, 60 (1:2). Энтони, 66 (2:2)

Бёрнли: Дубравка, Эстев, Хамфрис, Лоран, Угочукву, Флорентину, Лукас Пирес, Уокер, Эдвардс (Сонне, 90+2), Межбри (Энтони, 58), Бройя (Фостер, 76)

Манчестер Юнайтед: Ламменс, Мартинес, Хевен (Йоро, 61), Шоу, Далот, Каземиру (Майну, 74), Угарте (Лэйси, 84), Бруну Фернандеш (Маунт, 61), Кунья (Зиркзе, 74), Доргу, Шешко

Огоҳлантиришлар: Межбри, 41. Фостер, 90

Киритилди: 06:09 08.01.2026. Ўқилди: 1029 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!