Бернарду Силва мавсум якунида «Манчестер Сити»ни тарк этади.
Португалиялик ярим ҳимоячи ўз қарори ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилди. «Манчестер Сити» ҳам Бернардунинг кетишини тасдиқлади.
Бернарду 2017 йилдан бери «Сити» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. «Шаҳарликлар» таркибида у 19 та совринни қўлга киритди, жумладан, Чемпионлар лигаси ғолиби ва 6 карра АПЛ чемпионига айланди.