Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

ЕЧЛ ярим финалида тўртта давлатдан тўртта жамоа қолди

ЕЧЛ ярим финалида тўртта давлатдан тўртта жамоа қолди

Чемпионлар лигасининг жорий мавсуми ярим финал босқичида қизиқарли ҳолат кузатилмоқда: кучли тўртликда бирорта ҳам лига икки ёки ундан ортиқ вакилга эга эмас.

Ярим финалда «ПСЖ» (Франция) «Бавария» (Германия) билан, «Атлетико» (Испания) эса «Арсенал» (Англия) билан куч синашади. Шу тариқа, ушбу босқичда Европанинг тўртта кучли чемпионатидан биттадан вакил қолди.

Айниқса, инглиз клубларининг иштироки эътиборни тортади. Мазкур турнирнинг 1/8 финал босқичида Англия Премьер-лигасидан бир йўла олтита клуб иштирок этган эди, бу мусобақа тарихидаги мутлақ рекорд ҳисобланади. Бироқ ярим финалгача улардан фақат «Арсенал» етиб келди.

Киритилди: 09:10 16.04.2026. Ўқилди: 2199 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар