Англиянинг "Манчестер Сити" клуби хўжайинлари испаниялик хавбек Родри Эрнандес билан ҳамкорликни узайтиришдан манфаатдор, деб хабар бермоқда журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқлар орқали.
Инсайдерга маълум бўлишича, "шаҳарликлар" футболчининг меҳнат шартномасини 2029 йилнинг ярмигача узайтирмоқчи. Бундан ташқари, клуб Родрининг маошини оширишга қарор қилди. У жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин.
29 ёшли испаниялик "Манчестер Сити" билан 2027 йилнинг июнь ойи охиригача шартнома мажбуриятларига эга. Родрининг бозор нархи 110 миллион еврога баҳоланмоқда.