Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

"Манчестер Сити" "Реал" ярим ҳимоячиси трансфери бўйича сўров юборди

"Манчестер Сити" "Реал" ярим ҳимоячиси трансфери бўйича сўров юборди

"Реал" ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Журналист Мигель Серранонинг маълумотларига кўра, "Манчестер Сити" уругвайлик футболчини ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор. Икки ҳафта муқаддам "шаҳарликлар" мадридлик клубдан ярим ҳимоячининг трансферга қўйилиши мумкинлиги ҳақида суриштиришган. Ҳозирча "Манчестер Сити"дан расмий таклиф тушмаган. "Қаймоқранглилар" футболчини шу ёзда сотишни истамаяпти, бироқ агар "жозибадор таклиф" келиб тушса ва футболчининг ўзи кетишни хоҳласа, "Реал" уни юз миллион евродан кам бўлмаган суммага қўйиб юборишга тайёр бўлади.

2025/26 йилги мавсумда Федерико Вальверде "Реал" сафида барча мусобақаларда 49 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урган ва 13 та голли узатмани амалга оширган. Унинг Мадрид клуби билан тузган шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 23:06 14.07.2026. Ўқилди: 617 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!