Бугун 11 февраль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Манчестер Сити" қишки трансферларга 212 миллион евро ишлатди

"Манчестер Сити" қишки трансферларга 212 миллион евро ишлатди

"Манчестер Сити" ортда қолган трансфер ойнаси даврида янги футболчиларга 212 миллион евро сарфлади.

Трансфер бозорида анча фаол бўлган "шаҳарликлар" 4 та трансферни расмийлаштиришди.

"Шайхлар" ҳимоячилар Абдуқодира Ҳусановни 40 миллион еврога, Витор Рейсни 37 миллион еврога сотиб олган бўлса, ярим ҳимоячилар Омар Мармушни 75 миллион евро, Нико Гонсалесни эса – 60 миллионга харид қилди.

Натижада, "Манчестер Сити" қишки трансфер ойнаси давридаги харажатлар бўйича иккинчи энг йирик кўрсаткични қайд этди.

Футбол тарихида қишда фақатгина "Челси" – 2023 йил янги футболчиларга 330 миллион евро сарфлаган.

Киритилди: 14:08 04.02.2025. Ўқилди: 517 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!