Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

"Манчестер Сити"нинг муҳим ҳимоячиси "Реал"га қарши ўйин олдидан Янги йил арчасини безаш вақтида жароҳат олди

"Манчестер Сити"нинг муҳим ҳимоячиси "Реал"га қарши ўйин олдидан Янги йил арчасини безаш вақтида жароҳат олди

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Жон Стоунз янги йил арчасини безаш вақтида жароҳат олди, деб хабар бермоқда CityChief ва TheTouchline нашри.

Расмий маълумотларга кўра, 31 ёшли британияликнинг жароҳати қандай экани ошкор қилинмаяпти. "Шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Стоунз қачон тикланишини билмаслигини айтди.

Ҳимоячи Чемпионлар Лигаси умумий босқичидан ўрин олган "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Ўйин 10 декабрь куни бўлиб ўтади.

2025/26 йилги мавсумда Стоунз "Сити" сафида барча мусобақаларда 13 та ўйинда майдонга тушди.

Киритилди: 10:32 09.12.2025. Ўқилди: 685 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!