Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

"Манчестер Сити" мухлислари Абдуқодир Ҳусановни қўллаб-қувватлашмоқда

"Манчестер Сити" мухлислари Абдуқодир Ҳусановни қўллаб-қувватлашмоқда

Абдуқодир Хусановнинг "Манчестер Сити"даги дебюти у даражада яхши бўлмади. "Челси"га қарши ўйиннинг учинчи дақиқасидаёқ Ўзбекистон терма жамоаси вакили тўпни дарвозабонга узатишда хатога йўл қўйди ва шундан сўнг "Челси" "шаҳарликлар" дарвозасини ишғол қилди.

Танаффусдан кўп ўтмай, Ҳусанов алмаштирилди. Ҳимоячимиз майдонни тарк этаётган вазиятда "Etihad Stadium"га йиғилган мухлислари уни олқишлашди.

"Манчестер Сити" мухлислари трансфердан беш кун ўтиб, юқори даражадаги жамоага қарши ўйиндаёқ асосий таркибда майдонга ташланган 20 ёшли футболчимизни ижтимоий тармоқлар орқали ҳам қўллаб-қувватлашмоқда.

Киритилди: 14:30 26.01.2025. Ўқилди: 1598 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!