Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

"Манчестер Сити" марказий ҳимоячисини 30-35 миллион еврога сотиб юборади

"Манчестер Сити" марказий ҳимоячисини 30-35 миллион еврога сотиб юборади

"Манчестер Сити" марказий ҳимоячиси Натан Аке хизматига "Интер", "Ювентус" ва "Кристал Пэлас" клублари қизиқиш билдирмоқда. Ушбу клублар келаётган қишда 30 ёшли футболчини сотиб олиш учун кураш олиб бориши мумкин. Бу ҳақда Caught Offside хабар бермоқда.

Манбага кўра, "шаҳарликлар" Аке бўйича 30-35 млн евролик таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Нидерландиялик ҳимоячи "Манчестер Сити" сафида 2020 йил ёзидан буён тўп тепиб келмоқда. Бу вақт ичида Аке тўрт марта Англия Премьер-лигасида, шунингдек, Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. 30 ёшли футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 22 млн еврони ташкил этади.

Киритилди: 08:56 07.11.2025. Ўқилди: 2776 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!