"Ньюкасл Юнайтед" "Манчестер Сити" футболчиси Жек Грилишни ўз сафига қўшиб олишни хоҳламоқда. Бу ҳақда talkSPORT нашри хабар берди.
Манбага кўра, "қарғалар" футболчини ижарага олишни режалаштирмоқда. Грилишнинг ўзи эса "шаҳарликлар" сафидаги фаолияти якунланган деб ҳисоблайди. Агар "Ньюкасл" бу трансфер устида жиддий ҳаракат қилса, улар "Наполи" билан рақобат олиб боришига тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, Грилиш 2021 йилдан бери "Манчестер Сити"да тўп сурмоқда. Ўтган мавсумда у жами 32 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатма берди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор баҳоси 28 миллион еврони ташкил этади.