Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Манчестер Сити" етакчиси яна жароҳат олди

"Манчестер Сити" етакчиси яна жароҳат олди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ярим ҳимоячи Родрининг муаммолари ҳақида гапирди.

"Олтин тўп" соҳиби ўтган йилнинг сентябрь ойидан жорий йилнинг май ойига қадар хочсимон боғлами йиртилгани сабабли сафдан чиққан эди. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида "Ал-Ҳилол"га қарши ўйинда ярим ҳимоячи янги жароҳат олди, у ҳали ҳам тикланмаган.

"Родри "Ал-Ҳилол"га қарши ўйинда жиддий жароҳат олди, ҳозир унинг аҳволи яхшиланди. Умид қиламанки, халқаро танаффус якунида [сентябрь ойида] у оптимал шаклга киради. У Премьер-лиганинг кейинги ўйинларида бир неча дақиқа ўйнаши мумкин, аммо биз учун вазиятни оғирлаштирмаслик муҳим. Биз иложи борича эҳтиёт бўламиз," - дея "шаҳарликлар" бош мураббийи сўзларини келтиради Manchester Evening News.

16 август куни "Манчестер Сити" АПЛ-2025/26 1-турида "Вулверхэмптон"га қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 10:30 09.08.2025. Ўқилди: 1171 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!