"Манчестер Сити" дарвозабони Эдерсон ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши кутилмоқда.
Хабарларга кўра, 31 ёшли бразилиялик дарвозабон олдида Саудия Арабистонидан йирик таклифлар бор.
"Шаҳарликлар" Эдерсон ўрнига "Порту"дан Диогу Коштани сотиб олмоқчи ва бу борадаги ишларни аллақачон бошлаб юборган. Трансфер тахминан 50-60 миллион еврога тушади.