"Фламенго"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Уэсли фаолиятини "Манчестер Сити"да давом эттиришга тайёр.
"Шаҳарликлар" бразилиялик футболчига асосий даъвогарлардан бири сифатида кўрилаётганди, энди эса, Coluna do Fla хабарига кўра, улар футболчи билан келишиб олишга муваффақ бўлишди. Манбанинг таъкидлашича, 21 ёшли латерал яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида инглиз гранди сафига ўтишга розилик берган.
Уэсли жорий мавсум "Фламенго" сафида 21 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Март ойида футболчи Бразилия терма жамоасида дебют қилган.