Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

“Манчестер Сити” Абдуқодир Ҳусановни ЕЧЛ рўйхатидан ўтказди

“Манчестер Сити” Абдуқодир Ҳусановни ЕЧЛ рўйхатидан ўтказди

“Манчестер Сити“ клуби қишда таркибга келиб қўшилган 3 нафар футболчини Европа чемпионлар лигаси учун рўйхатдан ўтказди.

Жумладан, УЕФА Чемпионлар лигасида янгиланган рўйхатни тақдим этиш учун сўнгги муддат кеча тунда ўз якунига етди.

Клубларга гуруҳ босқичи якунлангач, 3 нафар янги футболчини мусобақа рўйхатидан ўтказишга рухсат берилган эди. “МС“ ушбу имкониятдан унумли фойдаланиб, Омар Мармуш, ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ҳамда Нико Гонсалесни рўйхатдан ўтказди.

Энди улар 11 февраль куни “Этиҳад“ стадионида ва 19 февраль куни сафарда “Реал“га қарши ўтадиган плей-офф учрашувларида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

Киритилди: 14:17 08.02.2025. Ўқилди: 1159 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!