Бугун 12 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановни Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи учун қайдномага киритди

"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановни Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи учун қайдномага киритди

Хабарингиз бор, УЕФА Чемпионлар Лигасида плей-офф баҳсларидан аввал клублар қайдномага ўзгартиришлар киритиши мумкин.

Қишки трансфер ойнасида фаол бўлган ва ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановни ўз таркибига қўшиб олган "Манчестер Сити" ҳам бу ишни амалга оширди.

Шунингдек, "Сити" Ҳусановдан ташқари Витор Реис ҳамда Омар Мармушни ҳам қайдномага қўшган.

Эслатиб ўтамиз, ўтиш баҳсларида "шаҳарликлар" "Реал Мадрид" билан рўбаро келишади. Мазкур тўқнашувнинг биринчи ўйини 11 февраль тунда Манчестерда бўлиб ўтади.

"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановни Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи учун қайдномага киритди

Киритилди: 16:03 04.02.2025. Ўқилди: 2784 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!