Бугун 19 сентябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ўйнаган учрашувда "Наполи"ни мағлуб этди

"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ўйнаган учрашувда "Наполи"ни мағлуб этди

"Манчестер Сити" ўз майдонида Чемпионлар Лигаси умумий босқичида "Наполи"ни мағлуб этди - 2:0.

Иккинчи бўлимда Жереми Доку ва Эрлинг Холанд биттадан гол урди.

Меҳмонлар 21-дақиқадан бошлаб ҳимоячи Жованни Ди Лоренцонинг қизил карточкасидан кейин 10 киши бўлиб ўйнади.

"Шаҳарликлар" таркибида ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ўйин ўтказди.

"Манчестер Сити" 3 очкони қўлга киритди. Хосеп Гвардиола жамоаси умумий босқичнинг иккинчи турида 1 октябрь куни "Монако" меҳмони бўлади. "Наполи" шу куни "Спортинг"ни қабул қилади.

Манчестер Сити - Наполи - 2:0
18 сентябрь, 23:59, «Этиҳад»
Голлар: Холанд, 56 (1:0). Доку, 65 (2:0)

Киритилди: Бугун 03:00. Ўқилди: 785 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!