Ҳаммаси амалга оширилади. Россия ва Украина ўртасидаги урушга чек қўйилади, деди Трамп қўшма матбуот анжуманида.
"Путин кўп одамларни ўлдирмоқда. У ўлдиришдан кўра кўпроқ одамларини йўқотмоқда. Россия аскарлари украиналикларга қараганда тез-тез ўлдирилмоқда. Биз НАТО мамлакатларига Украина учун катта миқдорда қурол сотамиз.
АҚШ аллақачон дунё бўйлаб еттита урушни тугатди. Бу [Украинадагисини ҳал қилиш] президент Путин билан муносабатларим туфайли энг осони бўлади деб ўйлагандим, лекин у мени алдади. У менга ҳақиқатан ҳам панд берди», - деди АҚШ президенти Буюк Британия бош вазири Кир Стармер билан қўшма матбуот анжуманида.
Трампнинг айтишича, Украина можароси энди Учинчи жаҳон урушига таҳдид солмайди.