Бугун 19 сентябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Медведев: “Мулкимизга тегилса, жавобсиз қолдирмаймиз”

Медведев: “Мулкимизга тегилса, жавобсиз қолдирмаймиз”

Россия Европа Иттифоқи давлатларини музлатилган рус активлари ҳисобидан Украинани молиялаштириш режалари боис қатъий огоҳлантирди. Москва ҳар қандай давлат унинг мол-мулкини мусодара қилса, жавоб чораларини кўришини билдирди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Европа Иттифоқи раиси Урсула фон дер Ляйен Украинани қўллаб-қувватлаш учун Европада музлатилган Россия активларидан тушган даромадларни ишлатиш режаси устида ишлаётганини хабар қилганди. Аниқроғи, гап Россиянинг Европа Марказий банкидаги облигацияларидан тушган фоизларни “Украина учун репарация кредити”га йўналтириш ҳақида бормоқда.

Россия хавфсизлик кенгаши раис ўринбосари Дмитрий Медведев бу режаларни “ўғирлик” деб атаб, ўзининг Telegram каналида шундай пост қолдирган:

“Агар бу амалга ошса, Россия мулкимизни мусодара қилишга уринган Евроиттифоқ давлатлари ва Брюсселдаги дегенератлар ортидан аср охиригача қувади”.

Медведев Россия бундай ҳаракатларга “халқаро ва миллий судларда, ҳаттоки суддан ташқарида ҳам” жавоб қайтаришини таъкидлаган.

Маълумот ўрнида, 300–350 миллиард долларлик Москва давлат активлари музлатиб қўйилган. Уларнинг катта қисми Европа, АҚШ ва Британия облигацияларидан иборат.

Киритилди: 23:02 18.09.2025. Ўқилди: 896 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!