Эммануэл Макрон АҚШ судига рафиқаси Брижит ҳақиқатан ҳам аёл эканини тасдиқловчи фотосуратлар ва илмий далилларни тақдим этади
Бу ҳақда Макронлар оиласининг адвокати BBC'га маълум қилди.
Нашр манбаларига кўра, ушбу ҳужжатлар Франция президенти оиласи томонидан америкалик ўнг қанот фаоли Кендис Оуэнсга қарши очилган туҳмат иши доирасида судга тақдим этилади. Оуэнс ўз чиқишларида Брижит Макрон "аслида эркак сифатида туғилган" деб даъво қилган эди.
Аввалроқ эса Франция апелляция суди худди шундай даъволарни илгари сурган журналист Наташа Рейни оқлаган эди.