Ўзининг навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини олиб бораётган Ўзбекистон футзал миллий жамоаси бугун Японияга қарши назорат ўйинини ўтказди.
Юнусобод спорт мажмуасида бўлиб ўтган баҳсда японлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Халқаро ўртоқлик учрашуви
16.09.2025 йил, сешанба
ЎЗБЕКИСТОН – ЯПОНИЯ – 1:4
ГОЛЛАР: 0:1 — Араи Юсеи (4), 0:2 — Учимура Шунта (8), 1:2 — Ҳусниддин Нишонов (9), 1:3 — Учимура Шунта (24), 1:4 — Араи Юсеи (36)
ОГОҲЛАНТИРИШЛАР: 18 — Акбар Усмонов, 19 — Учимура Шунта, 35 — Илҳом Ҳамроев