Қўшма Штатлар Афғонистоннинг Баграм ҳаво базасига қайтмоқчи. Бу ҳақда гапирган Доналд Трамп, яқин кунларда "янгилик бўлиши мумкинлиги"ни таъкидлади.
"Биз у ерга, Баграм ҳарбий авиабазасига қайтишга ҳаракат қиляпмиз. Бу эҳтимол кичик, аммо шов-шувли янгилик бўлиши мумкин. Бу авиабаза Хитой ўзининг ядровий қуролларини ишлаб чиқарадиган ҳудуддан бир соатлик масофада жойлашган" — деди АҚШ президенти Буюк Британия бош вазири Кир Стармер билан ўтказилган қўшма брифингда.