Сирдарёда давлат рақам белгисини ўзгартирган ҳолда тақиб ҳаракатланган юк машинаси ҳайдовчиси жазоланди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ ЙҲХБ.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда ЗИЛ-53 русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси давлат рақам белгисини ўзга усулларда ўзгартирган ҳолда тақиб ҳаракатлангани акс этган видеолар тарқалган. Уларда юк машинасига одатдаги рақамлар ва ҳарфлар комбинацияси ўрнига, 20 FARRUX белгиси тақилганини кўриш мумкин.
Ҳолат Сирдарё вилояти ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилиб, қоидабузар ҳайдовчи ҳамда транспорт воситаси аниқланган. Ҳайдовчи бу иш қонунбузарлик эканини билганини айтиб, кечирим сўради.
«Қонунбузарлик эканини билардим. Энди қизиқишга, ўша номерлар чиқади, деганга қизиқишга қўйдик… Бошқалардан бундай ўзбошимчалик билан иш қилмасликларини сўраб қоламиз», — деди ҳайдовчи.
Қоидабузарлик бўйича Йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди. Тегишли тартибда қонуний чора кўрилди, дейилади хабарда.