Бугун 19 сентябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

“Шарманда бўлдим” – Тошкентда автобусда қизларга шилқимлик қилган эркак 5 суткага қамалди

“Шарманда бўлдим” – Тошкентда автобусда қизларга шилқимлик қилган эркак 5 суткага қамалди

Тошкент шаҳрида 54 ёшли эркак автобусда йўловчи қизларга шаҳвоний шилқимлик қилгани учун 5 суткага маъмурий қамоққа олинди.

Маълумотларга кўра, ҳолат 2025 йил 11 сентябр куни “Халқлар дўстлиги–Сирғали” йўналишида ҳаракатланувчи 11-сонли автобусда содир бўлган. Йўловчи сифатида кетаётган эркак қизларнинг орқасига қўл теккизиб, уларга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган. Бу ҳолатни бошқа йўловчи видеога олиб, ижтимоий тармоқларда тарқатган.

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизматига кўра, шахс қонун ҳужжатларига мувофиқ ушланган. Суд жараёнида эркак қилмишидан афсусланганини билдирган.

“Дружба томонда ёнимга бир қиз чиқди. Ўзимни ушлолмай, нафсимни тиёлмасдан орқа томонига қўлим кетиб қолди. Шунақа иш қилиб қўйдим. Шарманда бўлдим. Узр сўрайман”, деган у.

Эркак қилган қилмишидан пушаймон эканини, бошқа бунақа ҳолат қайтарилмаслигини билдирган.

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди 2025 йил 17 сентябрда чиқарган қарорга кўра, у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41−1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликда айбдор деб топилиб, 5 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилди.

Киритилди: 22:52 18.09.2025. Ўқилди: 379 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!