Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Манба: Жамшид Қўчқоров Иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимига тайинланди

Манба: Жамшид Қўчқоров Иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимига тайинланди

Молия вазири Жамшид Анварович Қўчқоров  лавозимини тарк этди.

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раҳбарлигида ўтказилаётган йиғилишда ҳукумат таркибида кадрлар рокировкаси амалга оширилган.

Бир неча манбаларнинг Kun.uz’га тасдиқлашича, Жамшид Қўчқоров Молия вазирлиги лавозимидан олинган ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимига тайинланган.

У янги лавозимда Ботир Хўжаев ўрнида иш бошлайди. Шу билан бирга бош вазир ўринбосари лавозимини сақлаб қолади.

Жамшид Қўчқоров 2019 йил февралидан бери бош вазир ўринбосари — Молия вазири сифатида ишлаб келаётган эди.

Киритилди: 23:28 24.02.2020. Ўқилди: 4487 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!