Бугун 2 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Манба: Жалолиддин Машарипов ҳам Водий клубига келиши мумкин

Манба: Жалолиддин Машарипов ҳам Водий клубига келиши мумкин

Ҳозирда Теҳроннинг "Истиқлол" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон терма жамоаси вингери Жалолиддин Машарипов келаси мавсумни Суперлиганинг янги чемпиони "Нефтчи" таркибида ўтказиши мумкин. Бу ҳақда TopPodcast телеграм-канали хабар берди.

Манбага кўра, 32 ёшли футболчи фарғоналиклар билан музокаралар ўтказган. Катта эҳтимол Машарипов "йўлбарслар" жамоасига келиши мумкин. Фақат футболчи Ислом Исмоилов билан бирга ишлашни истайдими ёки йўқ, бу баҳсли масала.

Бундан ташқари жуда кўплаб етакчилар Ислом Исмоиловни жамоа бошқарувига нега келаётганини тушунишмаяпти.

Машариповнинг Эрон гранди билан шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. У ҳозирда жароҳати хочсимон боғлам жароҳатини даволамоқда.

Киритилди: 13:42 01.12.2025. Ўқилди: 963 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!