Бугун 1 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

311 млрд сарфланиб, якунига етмаган лойиҳага бюджетдан яна 221 млрд ажратилмоқда

311 млрд сарфланиб, якунига етмаган лойиҳага бюджетдан яна 221 млрд ажратилмоқда

“Миллий тикланиш” фракциясида 2026 йил Давлат бюджети муҳокама қилинар экан, депутат Умида Рахмонова икки муҳим масалани кўтарди.

Биринчи масала — дарсликлар. Келаси йилга таълим учун деярли 2 трлн сўм ажратилиши режалаштирилган. Маблағ ошаяпти лекин дарслик етишмовчилиги муаммоси шунга қарамай қолаверади?

Иккинчи масала: жорий йил “Тоза қўллар” янги лойиҳасига 311 млрд сўм ажратилган. Келгуси йилга яна 221 млрд ажратилмоқда.

Лекин лойиҳа ҳали ҳам тўлиқ ишга тушмаган, кўплаб мактаб ва боғчалардаги ҳожатхоналар талабга жавоб бермайди, гигиена воситалари эса етарли эмас. Бундай шароитда “Тоза қўллар” деб номланган лойиҳага ажратилган бюджет пуллари қаерга сарфланмоқда?

Киритилди: Бугун 14:33. Ўқилди: 836 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!