Бугун 2 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тожикистон-Афғонистон чегарасида юз берган отишмада беш киши ҳалок бўлди

Тожикистон-Афғонистон чегарасида юз берган отишмада беш киши ҳалок бўлди

Ўтган ҳафтада Тожикистон-Афғонистон чегарасида содир бўлган икки отишма оқибатида беш киши ҳалок бўлди, яна беш киши жароҳат олди.

Тожикистон президенти матбуот хизмати хабар беришича, бу ҳақда президент Имомали Раҳмоннинг хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари билан ўтказган ишчи учрашувида маълум қилинган.

"Ўтган ҳафтада Афғонистон чегарасидан Тожикистонга ўт отиш бўйича иккита ҳодиса қайд этилди. Ушбу ҳодисалар натижасида беш киши ҳалок бўлди, яна беш киши жароҳат олди", — дейилади хабарда.

Раҳмон тегишли идораларга вазиятни бартараф этиш ва бундай аянчли ҳодисалар такрорланмаслиги бўйича таъсирчан чоралар кўриш бўйича топшириқ берди.

Президент чегара хавфсизлигини таъминлашда профилактика чора-тадбирларини кучайтириш, тезкор чоралар кўриш, чегара ҳудудларида кескинлашувнинг олдини олиш зарурлигини таъкидлади.

Киритилди: 16:45 01.12.2025. Ўқилди: 1206 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!