Испания пойтахти Мадридда муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказиш талаби билан ўн минглаб одамлар ҳукуматга қарши намойишда иштирок этди.
Бу ҳақда хорижий ОАВлар хабар бермоқда.
Консерватив Халқ партияси томонидан "Бу шундайми: мафиями ёки демократия?" шиори остида уюштирилган якшанба кунги норозилик намойиши Бош вазир Педро Санчеснинг собиқ энг яқин иттифоқчиларидан бири, собиқ транспорт вазири Хосе Луис Абалос коррупция иши бўйича судья томонидан ҳибсга олинганидан уч кун ўтиб бўлиб ўтди.
Халқ партияси норозилик намойишида 80 минг киши қатнашганини даъво қилган бўлса, вилоят ҳукумати расмийси бу рақамнинг қарийб ярмини ташкил этганини айтди.
Партия етакчиси Алберто Нунес Фейхоо жорий парламент ишини "бемаънилик" деб атади ва уни давом эттирмаслик кераклигини айтди.