Бугун 2 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Кипрдаги касалхонада британиялик сайёҳ юрагидан "айрилди"

Кипрдаги касалхонада британиялик сайёҳ юрагидан "айрилди"

76 ёшли британиялик сайёҳ Майкл Грейли Кипрдаги шифохонага ётқизилганидан 10 дақиқа ўтиб вафот этди ва юрагидан айрилди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Эркак 73 ёшли рафиқаси ва бошқа оила аъзолари билан оролда дам олаётган эди. Тўсатдан оёғида қаттиқ оғриқ пайдо бўлди ва оила аъзолари тез ёрдам чақиришди.

Грейлини Паралимни шаҳридаги клиникага олиб боришди, бироқ 10 дақиқадан сўнг шифокор унинг омон қолмагани ҳақида хотинига хабар берди.

Кейинчалик Кипрдаги мутахассислар отопсияни ўтказдилар ва жасад Буюк Британияга юборилди. У ердаги ҳуқуқ-тартибот идоралари кипрлик экспертларнинг ҳисоботида ўлим сабаби кўрсатилмаганини қайд этди. Шунинг учун британиялик мутахассислар иккинчи марта отопсияни ўтказишди.

Грейлининг юраги йўқлиги аниқланди. Хотини ҳайратда қолди: унга эрининг жасади уйга қайтганидан кейингина юраги "олиб ташланганини" айтишди.

Кейинроқ Кипр полицияси Грейлининг юраги илмий тадқиқот муассасасига топширилганини айтди. Бироқ, нима учун бу ҳужжатларда қайд этилмагани номаълумлигича қолмоқда. Марҳумнинг оиласи расмий тушунтиришни кутмоқда.

Киритилди: 18:00 01.12.2025. Ўқилди: 942 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!