Фарғонанинг "Нефтчи" клуби билан жорий мавсум Суперлига чемпиони бўлган Виталий Левченко клуб билан амалдаги шартномасини узайтирмади. 53 ёшли мутахассис энди эркин агент.
Миш-мишларга кўра, "Нефтчи"ни Ўзбекистон U17 терма жамоасининг собиқ мураббийи Ислом Исмоилов бошқаради.
Виталий Григоревичга Ўзбекистон, Қозоғистон Суперлигаси клубларидан таклиф борлиги, Тожикистондан ҳам қизиқиш билдираётган клублар борлиги ҳақида маълумотлар бор.
Виталий Левченко 2022 йил июль ойидан бошлаб "йўлбарслар" бошқарувида ишлаб келаётган эди.