Сенатнинг 7-ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун сенаторлар томонидан муҳокама қилинди.
Бугунги кунда айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар ижтимоий аҳамиятини йўқотган ва уларнинг сони кескин камайган. Шу билан бир вақтда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг бир нечта моддасида айни бир маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик белгиланган. Шу боис ушбу Қонун уларни мувофиқлаштириш мақсадида ишлаб чиқилганлиги қайд этилди.
Энди айрим маъмурий ишлар — масалан, тортишиб қолиш, чақимчилик, ёки бошқа катта хавф солмайдиган ҳолатлар — фақат жабрланувчи норози бўлсагина судга чиқади.
Давлат ҳар бир ишга аралашмайди. Судгача ҳал қилишга йўл очилади. Бу — инсон ҳуқуқларига ҳурмат, судларни ортиқча юкдан қутқариш ва майда келишмовчиликларни катта иш қилиб кўрсатмаслик демакдир.
Қонун билан - ижтимоий аҳамияти қолмаган, амалда учрамайдиган баъзи ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик бекор қилинади. Тамаки чекиш бўйича тартибга солинмаган жавобгарликлар умумлаштирилиб, алоҳида модда қилиб киритиляпти.
Қисқа қилиб айтганда кам аҳамиятли ишларга жиддий чора кўрилмайди. Ҳар иш учун судга югурмайсиз.Келишмовчиликларни суд эмас, ўзингиз ҳал қилиш имкони пайдо бўляпти.