Бугун 7 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Мамлакатимизда етиштирилган шафтолиларнинг асосий харидори Россия бўлмоқда

A A A
Мамлакатимизда етиштирилган шафтолиларнинг асосий харидори Россия бўлмоқда

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-август ойларида хорижга қиймати 66,2 млн долларга тенг бўлган 74,3 минг тонна шафтоли экспорт қилган.

Шафтоли экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 20 минг тоннага ошган. 2022 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон энг кўп шафтолини Россияга (62,9 минг тонна) экспорт қилган.

Кўриб чиқилган давр мобайнида Қирғизистон 6,1 минг тонна, Қозоғистон 4,5 минг тонна шафтолини Ўзбекистондан сотиб олган.

Шунингдек, ўзбек шафтолиларини Туркманистон (471 тонна) ва Беларусь (261 тонна) ҳам сотиб олган.

2022 йилнинг 8 ойида хорижга энг кўп шафтоли экспорт қилган ҳудудлар:

Фарғона вилояти – 42,2 минг тонна;

Самарқанд вилояти – 6,2 минг тонна;

Тошкент вилояти – 6 минг тонна;

Хоразм вилояти – 5,3 минг тонна.

Киритилди: 14:12 22.09.2022. Ўқилди: 1525 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!