Лондонда ўзини марҳум малика Диана ва мисрлик миллиардер Доди Ал-Файеднинг қизи деб атаган аёл мажбурий даволаниш учун руҳий касалликлар шифохонасига юборилди.
Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Параноид шизофрения билан оғриган 35 ёшли Ҳабиба Навид бошидаги овозлар туфайли 72 ёшли адвокат қўшнисига, кейин эса мушугига ҳужум қилди.
Ҳибсга олинганидан сўнг, аёл Исо уни тирилтмагунча тобутда ухлаганини айтди. У ўзининг вазифаси бутун дунёда ёвузликни йўқ қилиш эканлигига амин эди.
Британиялик аёл полицияга Кристофер Браун тимсолида ҳақиқий шайтонни енгганини тушунтирди. Овозлар унга адвокатни онаси билан муомала қилгани учун жазолашни буюрди.
Прокурорнинг сўзларига кўра, Навид ёвуз руҳ марҳумнинг ичидан отилиб чиқиб, унинг мушугига кирганига ишонган. Аёл халат остида яширинган қолдиқлар топилганидан кейин қўлга олинди.