Албатта, малика Шарлотта ҳамда малика Диананинг ўхшашлигида ҳеч қандай ажаблантирадиган нарса йўқ, чунки у малика Диананинг набираси.
Бувисининг баъзи бир юз хусусиятларни ўзига мерос қилиб олганлиги ҳам мантиқан тўғри. Бироқ, шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, шаҳзода Уильям ва Кейт Миддлтоннинг қизалоғи улғайгани сари бувисига икки томчи сувдек ўхшамоқда.
Бундан ташқари, қирол оиласи мухлислари ҳатто "Шарлотта ва Диана бир умрга" деб номланган Инстаграм профилини ҳам яратдилар, у эрга маликаларнинг суратини жойлаб муҳокама қилмоқдалар. “Унинг кўзлари худди Диананикидек”. Ахир бу кичкина Диана-ку! “Улар жуда ҳам ўхшаш” каби сўзларни ёзишмоқда интернет фойдаланувчилари.