Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг қарорига асосан банк фойдасига қарздор С.У.дан кредит қарздорлигини гаровдаги мулк — „Малибу 2“ автомашинаси ҳисобига қоплаш тўғрисидаги ижро варақаси Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.
Бироқ қарздор С.У. бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан банкдан олинган 273 млн сўм қарздорликни тўламай келган ва ўзининг гаровдаги автомашинасини ҳатловдан яшириб юрган.
Ижро ҳаракатлари давомида шаҳар марказий кўчаларида ҳаракатланаётган вақтда автомашинаси тўхтатилиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.
Эндиликда қарздорлик қопланмаса, мазкур автомашина аукцион савдолари орқали сотилиб, тушган маблағ эса қарздорнинг банк олдидаги мажбуриятларини қоплашга йўналтирилади.