Бугун 8 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Президент кортежи номаъмул шахслар томонидан ўққа тутилди

Президент кортежи номаъмул шахслар томонидан ўққа тутилди

Каньяр провинциясида номаълум қуролли шахслар Эквадор президенти Даниэль Нобоанинг машинасига қарата ўқ узди.

Бу ҳақда номи ошкор этилмаган вазир хабар берди.

Вазирнинг сўзларига кўра, президент кортежини 500 га яқин одам қуршаб олган, улар давлат раҳбари тадбирга яқинлашаётган пайтда машиналарни тошбўрон қилган.

"Президентнинг машинасида ўқ излари топилди", — деди расмий.

Эквадор атроф-муҳит ва энергетика вазири Инес Мансано сешанба куни Нобоага суиқасд уюштирилгани расман эълон қилинганидан кейин гапирди. Унинг аниқлик киритишича, президент ҳеч қандай зарар кўрмаган ва воқеа юзасидан беш киши ҳибсга олинган.

Киритилди: Бугун 08:30. Ўқилди: 2803 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!