Россия президенти Владимир Путин 10 октябрь куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Давлат раҳбарлари саммитида иштирок этади.
Бу ҳақда Россия президентининг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков журналистларга маълум қилди.
"10 октябр, жума куни президентимиз МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этади”, — деди Кремль матбуот котиби.
Унинг сўзларига кўра, йиғилишда МДҲ доирасида савдо-сармоявий шерикликни ривожлантириш ва хавфсизлик алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.