Бугун 8 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Италия бош варизи Ғазо секторидаги геноцидда иштирок этгани учун судга тортилганини биласизми?

Италия бош варизи Ғазо секторидаги геноцидда иштирок этгани учун судга тортилганини биласизми?

Италия бош вазири Джорджа Мелони RAI давлат телеканалига берган интервьюсида унинг устидан Ғазо секторидаги "геноцидга шериклик" айби билан Халқаро жиноий судга шикоят қилинганини айтди.

Мелони, шунингдек, Халқаро жиноят судига мудофаа вазири Гвидо Крозетто, ташқи ишлар вазири Антонио Таяни ва, эҳтимол, Leonardo мудофаа компанияси директори Роберто Чинголани устидан шикоятлар келиб тушган. "Менимча, дунёда ҳам, тарихда ҳам шунга ўхшаш бошқа ҳолат бўлмаган", деди бош вазир (шикоятларни ким топширганига аниқлик киритмасдан.

Сентябрь ойи ўрталарида Il Fatto Quotidiano газетаси шарҳловчиси Фабио Марселли ўз рукнида “Кимки оғир жиноят содир этиш учун қурол етказиб берган бўлса, улар шу мақсадда ишлатилишини тўлиқ англаган ҳолда, бу жиноятга шерик бўлганлик учун жавобгардир”, деб ёзган эди.

Мелони бу даъволарни рад этди. Бош вазирнинг сўзларига кўра, Италия 2023 йил 7 октябрда Хамас жангарилари мамлакатга ҳужум қилган ва Исроил армияси Ғазода ҳаво ҳужумлари билан жавоб қайтара бошлаганидан бери Италия Исроилга янги қурол етказиб беришга рухсат бермаган. "Биз энг қатъий позицияга эга бўлган Европа мамлакатлари қаторидамиз", деди у. Чинголани, шунингдек, геноцидга шериклик айбловларини рад этиб, уларни уйдирма деб атади.

Киритилди: Бугун 11:15. Ўқилди: 857 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!