Португалия терма жамоаси ва "Ан-Наср" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Португалия футбол оламига қўшган ҳиссаси учун "Globe Prestige" мукофотини қўлга киритди.
- Биламан, сиз мени бу маросимларда кўришдан чарчаган бўлсангиз керак! Лекин мен ўзим билан фахрланаман ва бахтлиман. Ўйлайманки, мен ҳали ҳам миллий терма жамоа ва футболга кўп нарса бера оламан," - деди Роналду унга мукофот топширилганда.
Portugal Football Globes илк маросимида миллий ва халқаро футболнинг энг яхши ўйинчиларини шарафлади ва эътироф этди: "Ўтмиш меросидан илҳомланиб, биз Португалия футболининг олтин ҳозирини шакллантираётганларни ҳурмат қиламиз ва аллақачон келажакни шакллантираётганларни шарафлаймиз."