Бугун 8 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Банклар автокредит мезонларини бузгани учун мижозларга 11 млрд доллар тўлайди

Банклар автокредит мезонларини бузгани учун мижозларга 11 млрд доллар тўлайди

Британия банклари автокредит соҳасидаги қонунбузарликлар туфайли мижозларга 8,2 миллиард фунт стерлинг (11 миллиард доллар) товон тўлайди.

Бу ҳақда "Интерфакс" хабар бермоқда.

Financial Conduct Authority, FCA маълумотларига кўра, компенсация дастурини ишга тушириш ва амалга ошириш молия институтларига тахминан 2,8 миллиард фунт стерлингга тушади ва уларнинг умумий харажатлари 11 миллиард фунт стерлингга этади. Илгари регулятор бу миқдорни 9-18 миллиард фунт стерлингга баҳолаган эди.

Жорий йилнинг август ойида Буюк Британия Олий суди банклар фақат виждонсиз кредитлашнинг энг жиддий ҳолатларида мижозларга компенсация тўлаши кераклиги ҳақида қарор чиқарди.

Иш банклар томонидан автомобиль сотувчиларига тўланадиган комиссиялар билан боғлиқ. Financial Conduct Authority (FCA) 2021 йилда ушбу комиссияларни тақиқлади ва 2024 йилда ўтган келишувларни кўриб чиқишни бошлади.

FCA истеъмолчиларга ўртача 700 фунт стерлинг миқдорида компенсация олишларини кутмоқда. Илгари бу миқдор 950 фунт деб прогноз қилинган эди.

Киритилди: Бугун 08:00. Ўқилди: 1072 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!