Бугун 12 сентябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Мактабларда АКТ ва сунъий интеллект фанлари йўлга қўйилади

Мактабларда АКТ ва сунъий интеллект фанлари йўлга қўйилади

Ўтган йилдан бошлаб мамлакатимизда 1-синфлардан ахборот технологиялари фанлари ўқитила бошланди. Кейинги ўқув йилидан эса юқори синфлар учун сунъий интеллект бўйича дарслар жорий этилади.

Бунинг учун 2 мингта синф хонаси компьютер билан жиҳозланиши, 6 минг 300 та интерфаол доска ўрнатилиши зарур. Ушбу мақсадлар учун маблағлар келгуси йил давлат бюджетида назарда тутилади.

Иқтидорли ўқувчилар учун вилоятларда қуйидаги ихтисослашган мактаблар филиаллари ташкил этилади:

  • Ахборот технологиялари йўналишида — Ал-Хоразмий мактаблари,

  • Муҳандислик бўйича — Мирзо Улуғбек мактаблари,

  • Табиий фанлар йўналишида — Ибн Сино мактаблари.

Ушбу мактаблар ҳудудлардаги техника олийгоҳларига бириктирилади. Яхши натижаларга эришган битирувчилар эса ушбу олийгоҳларнинг 2-курсига қабул қилинади.

2026 йилда мактаб ўқувчилари ўртасидаги энг нуфузли иккита — Халқаро кимё ва информатика олимпиадалари Марказий Осиё давлатлари ичида илк бор Ўзбекистонда ўтказилади.

Бош вазирга мазкур олимпиадаларни пойтахтимизда юқори савияда ўтказиш учун барча ташкилий масалаларни назоратга олиш топширилди.

Киритилди: 14:38 09.09.2025. Ўқилди: 494 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!