Бугун 12 сентябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Мактаб таълимида транспорт ва инфратузилма муаммолари муҳокама қилинди

Мактаб таълимида транспорт ва инфратузилма муаммолари муҳокама қилинди

Йиғилиш кун тартибидаги навбатдаги масала — мактаб таълими бўлди.

Маълумотларга кўра, ҳозирги пайтда олис ҳудудлардаги 74 минг ўқувчи мактабга 5-7 километр узоқликдан қатнаб келмоқда.

Шу боис:

  • Қашқадарё ва Сурхондарё ҳокимликлари масалани ҳал этиш мақсадида маблағ ажратиб, 100 та мактабда бепул автобус қатновини йўлга қўйди.

  • Самарқанд ва Жиззах ҳокимлари ҳам бир ой ичида 100 та мактабга шундай автобус қатновини ташкил қилиш ташаббуси билан чиқди.

Йиғилишда бу ташаббус қолган ҳудудлар учун ҳам намуна сифатида баҳоланди.

Шунингдек, охирги уч йилда иқтидорли ўқувчилар учун 201 та ихтисослашган мактаб ташкил қилингани қайд этилди. Бироқ, 12 та ихтисослашган мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳали якунланмаган.

Тегишли ҳокимларга бу ишларни йил якунига қадар тўлиқ якунлаш топшириғи берилди.

Киритилди: 14:27 09.09.2025. Ўқилди: 549 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!