Қонунчилик палатасида муҳокама қилинган 2025 йил учун Бюджетнома лойиҳасида мактаб дарсликларининг ижара тўловини қайтариш таклиф этилди .
2−11-синф ўқувчилари учун тўплам тўлови 80 минг сўмни ташкил этиши мумкин. Бу давлат бюджетига тушадиган юкни тахминан 376 миллиард сўмга камайтириш имконини беради.
Ялпи мажлисда «Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодировнинг нутқи қуйидаги тезислардан иборат бўлди:
➖ таълим тизимига катта маблағ ажратилгани мутлақо тўғри ва биз буни қўллаб-қувватлаймиз;
➖ яхши ўқитувчилар кўпроқ, ёмон ўқитувчилар камроқ оладиган ўқитувчилар учун рақобатли тизим яратайлик. Бу ўқитувчиларга ўзаро рақобатлашиш имконини беради;
➖ рақобатга бардош бера олмайдиган ўқитувчилар камроқ маош олиб, тизимни тарк этсин, бизнинг болаларимиз бундан яхшироқ нарсага лойиқ;
➖ мактаб таълими вазирлигига самарадорликни ошириш учун тизим ишлаб чиқишни таклиф қилдик;
➖ мактабларнинг ўзида бюджетдан молиялаштириладиган бепул спорт, техника ва тил тўгараклари бўлиши муҳимдир;
➖ таълим-тарбия тизимидаги ислоҳотларда муваффақиятга эришмасак, барқарор ривожланишнинг оддий мақсадларига ҳам эриша олмаймиз.