Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотига кўра, 2025 йилда 619 нафар битирувчи имтиҳондан энг юқори — 189 баллни тўплади.
Давлат гранти квотасининг 84,2% (29 881 нафар) жорий йил битирувчиларига тўғри келди.
Мактаб битирувчиларининг ОТМга қабул қилиниши охирги уч йилда 3,5%га ошди.
Бу йилги 438 869 нафар битирувчидан 75% тест синовларида қатнашди. Уларнинг 25,8% (113 176 нафар) давлат ОТМларига ўқишга кирди.
🌍 Ҳудудлар кесимида:
Навоий — 48,4%;
Бухоро — 38,2%;
Жиззах — 32,4%.
Энг юқори ўртача балл: Бухоро вилояти — 96 балл.
Шу билан бирга, имтиҳонга кирган 614 768 нафар абитуриентнинг 41,29%и минимал ўтиш балли (56,7 балл)ни тўплай олмади.