Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Макрон ва Эрдўғон Ғазодаги вазиятни муҳокама қилди

Макрон ва Эрдўғон Ғазодаги вазиятни муҳокама қилди

Франция президенти Эммануэль Макрон Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Бу ҳақда Франция етакчиси Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Унинг қайд этишича, суҳбат чоғида Ғазодаги вазият муҳокама қилинган.

"Ҳозиргина Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефонда Ғазодаги вазият ва икки давлат қарорига бағишланган конференция истиқболлари ҳақида гаплашдим. Ҳамма нарса исроилликлар ва фаластинликлар тинчлиги ва хавфсизлиги учун қилиниши керак", деб ёзди Макрон ижтимоий тармоқда.

Киритилди: 11:15 27.07.2025. Ўқилди: 674 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!